Тўртинчид - Ислом каримов ўзбекистон мустақилликка эришиш остонасида Тўртинчи д ан. Учебный сайт
Учебные материалы


Тўртинчид - Ислом каримов ўзбекистон мустақилликка эришиш остонасида



бет23/23Дата29.04.2016өлшемі3.76 Mb. 1 ... 15 16 17 18 19 20 21 22 23

  • Олтинчи д ан.
  • Еттинчид а н.
  • Саккизин ч идан.
  • Тўққизин ч идан.
  • Ўнинчид а н.
  • Каримов, Ислом Абдуғаниевич.

:

files -> 2015
2015 -> Балалар кітабы апталығы «Үздік оқырман» сайысы
2015 -> Убийство на ниле
2015 -> Фио школа Класс Балл
2015 -> Қазақстан Республикасы Энергетика министрінің 2014 жылғы 31 желтоқсандағы № бұйрығымен бекітілген
2015 -> Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими ҳузуридаги Халқ таълими ходимларига узлуксиз методик хизмат кўрсатиш ишларини мувофиқлаштириш Кенгаши тўғрисида низом
2015 -> Постановление «19» гинуар 2015года №02 «19» января 2015года
2015 -> Методические рекомендации Формы текущего, промежуточного и итогового контроля

Тўртинчи

д

ан.

Оёқ-қўли боғланган киши қаноти синган қушдир. Эркинлик эса тараққиётнинг яккаю ягона йўлидир. Шу сабабдан менинг яна бир муҳим мақсадим — эркинлик бериш ва ана шу эркинликни муҳофаза қилишдир. Биринчи галда тадбиркорликка, корхоналар ва хўжаликларга эркинлик беришдир.

Уларни ҳар қандай тазйиқдан қутқарамиз. Мулк-чиликнинг барча шаклларига тенг шароит ва имкон яратилади. Хорижий шериклар билан ўзаро манфа-атли алоқалар ўрнатилади. Қўшма корхоналар кўпаяди. Юртимизга чет эл сармояси жалб этилади. Замо-навий технологияни олиб кириш йўлидан борамиз.

Халқимизни озиқ-овқат билан таъминлаш учун, умуман, халқ хўжалигимизни танглиқдан чиқариш сиёсатини татбиқ қилишда, авваламбор, қишлоқ хўжалиги соҳасини ривожлантиришга устувор аҳа-мият беришимиз зарур.

Пировардида булар пештахталарни тўлдиради, дас-турхонимиз тўкин бўлади.



Бешинчидан.

Маънавий ҳаётимизда бошланган ишларни давом эттирамиз. Ошкоралик таъминланади. Матбуот, радио, телевидение воситасида одамларнинг маънавий эҳтиёжларини қондиришга эри- шиш тадбирларини кўрамиз. Бу йўлдаги ҳамма тўсиқлар, тазйиқлар олиб ташланади.

Бозор иқтисодиётига ўтиш даврида маданият, санъат, адабиёт оғир аҳволга тушди. Уларни иқти-содий зарбадан асраб қолишни Президент ўз бўйнига олиши керак, деб ҳисоблайман.

Тарихга, меросимизга муносабатни амалий изга кўчириш лозим. Яъни, дарсликлардан тортиб оддий ўқув китобларигача ҳақиқат ёзилиши шарт. Бу бизнинг ота-боболаримиз руҳи олдидаги қарзимиздир.

Олтинчи

д

ан.

Келажак бугундан бошланади. Хрзир тарбия масаласига эътибор қилинмаса, келажак бой берилади. Тарбиядан ҳеч нарсани аямаймиз.

Маънавий ва ахлоқий покланиш, имон, инсоф, диёнат, ор- номус, меҳр-оқибат ва шу каби чина-кам инсоний фазилатлар ўз- ўзидан келмайди. Ҳам-масининг заминида тарбия ётади.

Шу боисдан тарбиячиларга, ўқитувчиларимизга, ўқув юртлари

домлалари, профессорларига моддий ва маънавий ёрдамимизни сира

аямаслигимиз керак.

Биз тарбия ҳақида ўйлар эканмиз, ёшларнинг кек-саларга ҳурмати юксак бўлиши таомилини йўқот-майлик. Шу нуқтаи назардан ҳукумат Иккинчи жа-ҳон уруши қатнашчиларини қарамоғига тўла оли-ши, ҳимоя қилиши, уларнинг қадрини жойига қўйиши шарт, деб ҳисоблайман.

Шу ўринда соғлиқни сақлаш масаласини ҳам ай-тиб ўтмоқчиман. Давлат бу соҳани ўз қарамоғида сақлайди, моддий таъминот базасини мустаҳкамлайди. Биз бу соҳада болаларимиз, ота-оналаримиз тақ- дири учун қайғураётган фидоий кишиларни ҳурмат қилишимиз, уларга кўмак беришимиз зарур.



Еттинчид

а

н.

Жаҳонга, бутун дунёга олиб чиқа-диган йўлимизни кенгайтирамиз. Сизларга маълум, тараққий этган мамлакатлар учта муҳим масалага эътибор беришмокда: инсон ҳуқуқлари, демократия ва сармоя учун кафолат масаласи. Биз ана шу маса-лаларни эътиборда тутиб, Бирлашган Миллатлар Ташкилотига аъзо бўлиш чораларини кўряпмиз.

Сизларга маълумки, хорижда кўп ватандошлари-миз яшайди. Уларнинг келиб-кетишларини енгил-латиш зарур. Керак бўлса, уларга эркин келиб-ке-тиш ҳуқуқини берайлик. Уларга кўп масалаларда суянишимиз, хайрихоҳлиги, бизга умид кўзи билан қараётганини ҳисобга олиб, уларнинг кўмагига тая-нишимиз керак.

Дунёга, жаҳонга чиқадиган йўлимиз қанчалик яқин ва кенг бўлса,

бугунги қийинчиликларимиз, ташвишларимиз шу қадар тез енгилади.



Саккизин

ч

идан.

Биз кўппартиявийлик тизимига ўрганишимиз керак. Бу — юз, икки юзта партия дегани эмас, албатта. Қолаверса, мақсад — партия-партия бўлиб халқни парчалаб юбориш эмас. Аксинча, партиялар тўртта бўлар, бешта бўлар, лекин улар кўча ва майдонларда жанжал қилмасдан, мана шу ерда, парламентда баҳслашиб, тортишиб, халққа фойдали фикрни қўллашга ўрганиши керак.

Биз онгимизни ана шунга мослаштиришимиз дар-кор, бу йўлда қандай тўсиқлар бўлса, олиб ташлайлик.

Бундан кейин кўп сайловлар бўлади. Аммо бизда сайлов пайтида гуруҳларга бўлиниш, сайловдан кейин эса бир-биридан ўч олишдек ярамас иллат бор. Бунинг охири яхшиликка олиб бормайди.

Аксинча бўлиши керак. Нима бўлса ҳам қиладиган барча

ишларимиз халқимизни бирлаштиришга, бир ёқадан бош чиқаришга,

ҳамкорлик, ҳамжиҳат-ликка олиб келиши керак.

Биз энди ўзини ўзи бошқарув усулини кенг жорий қиламиз. Маҳалла, қишлоққача ўзини ўзи бошқариши, мустақил бўлиши зарур. Фақат бу — бебошлик, бўйсун-маслик дегани эмас. Ҳар қандай раҳбар, ҳар қандай мустақил киши халқ олдида, юрт олдида ҳисобдор, жавобгардир деган қоидадан келиб чиқиш шарт.

Тўққизин

ч

идан.

Эски тузумлардан бизга нураб, вайрон бўлган бошқарув тизими мерос қолди. Ана шу вайрона ўрнида ўзимизнинг бинони тезроқ тик-лашимиз зарур.

Бунда биз нимани кўзда тутамиз? Мақсадимиз қандай бўлади? Хўжалик, ташкилот, фуқароларга эр-кинлик берилди. Демак, уларни тепадан туриб бош-қариш ортиқча. Хўш, бошқарув ҳокимияти энди нима қилади? Хўжалик ишларига аралашмасдан, ўз иши-ни бажариши керак. Яъни, ишлаб чиқаришда сама-рали шароит яратиб бериш, халқни ҳимоя қилиш, адолат, ҳақиқат ўрнатиш йўлини, етим- есирлар, но-гиронларнинг бошини силаш, келажак ҳаётимиз

ҳақида бош қотиришни ўзининг асосий вазифаси деб билиши лозим.

Шу ўринда яна бир муҳим масалани ўртага таш-ламоқчиман. Ҳуқуқий давлатнинг қуроли ҳам, ҳимояси ҳам, кўзи ҳам, сўзи ҳам қонундир.

Минг афсуски, бизда қонунларни менсимаслик-ка, уларни бузишга ўрганиб қолинган. Қонунни бу-зишга ҳеч кимнинг ҳаққи йўқ. Чунки қонун — халқнинг хоҳиш-иродаси! Уни бузган, менсимаган одам халқнинг юзига оёқ қўйган кишидир.

Биз қонунни ҳурмат қилиш, унга бўйсуниш, риоя қилиш йўлидан борсак, истиқболимиз порлоқ бўлади. Ана шунга эришиш учун Президент қонунларнинг энг асосий посбони, ҳимоячиси бўлиши керак, деб ҳисоблайман.



Ўнинчид

а

н.

Юқорида айтилган ва сайлов арафа-сида баён қилинган масалаларни амалга ошириш учун Сизларга, халқ ноиблари, миллат вакилларига суя-наман. Халқдан узоқлашмай, унинг орасида тез-тез бўлиб, дардини, ташвишини ўз юрагимдан ўтказиб туришим шарт, деб биламан.

Сизлар билан бирга бўлиш халқ билан бирга бўлишдир.

Халқ билан бирга бўлиш эса унинг ҳаёти, унинг турмуши, унинг

дарди билан бирга бўлишдир.

Халққа, юртга хизмат қилиш эр киши учун, мард киши учун,

ўғлон учун шарафли ишдир.

Ана шу шарафга мени лойиқ деб билган халқим-га қуллуқ қиламан ва у билан биргаман.

Катта, масъулиятли йўлда Тангримиз бизга ма-дадкор бўлсин!



Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг навбатдан ташқари

IX сессиясидаги маъруза

1992 йил 4 январь

МУНДАРИЖА


Сўзбоши ўрнида

БИЗ БУНДАН БУЁН ЭСКИЧА ЯШОЛМАЙМИЗ ВА БУНДАЙ ЯШАШГА ЗАМОННИНГ ЎЗИ ЙЎЛ ҚЎЙМАЙДИ. Ўзбекистон ССР Министрлар Советининг Фарғона водийси областларини ижтимоий- иқтисодий ривожлантиришни жадаллаштириш масалаларига бағишланган Кенгашида сўзланган нутқдан. 1989 йил 24 июнь

ЖАМИЯТНИ ЯНГИЛАШ УЧУН КУРАШАЁТГАН БАРЧА СОҒЛОМ КУЧЛАРНИ БИРЛАШТИРИШ ЗАРУР. Ўзбекистон Компартияси Марказий Комитетининг XVI пленумида сўзланган нутқдан. 1989 йил 19 август

ТИЛ ЭЛНИ БИРЛАШТИРИШИ ЛОЗИМ. Ўзбекистон ССР Олий Советининг ўн биринчи сессиясида сўзланган нутқдан. 1989 йил 25 октябрь

ИЛМ-ФАН ИМКОНИЯТЛАРИДАН ТЎЛАРОҚ ФОЙДАЛАНАЙЛИК

Ўзбекистон ССР Фанлар академиясида бўлиб ўтган учрашувда сўзланган нуткдан. 1989 йил 28 ноябрь

ТОШКЕНТНИ ЮКСАК ТАРАҚҚИЁТ ВА МАДАНИЯТ ШАҲРИГА АЙЛАНТИРИШИМИЗ КЕРАК. Тошкент шаҳар фаоллари йиғилишида сўзланган нуткдан. 1990 йил 20 январь

ОДАМЛАР БИЗДАН АМАЛИЙ ИШЛАР, АНИҚ НАТИЖАЛАРНИ КУТМОКДА. Тошкентда СССР, Ўзбекистон ССР, маҳаллий советларнинг халқ депутатлари ва жамоатчилик вакиллари иштирокида бўлиб ўтган кенгашда сўзланган маърузадан. 1990 йил 24 февраль

ЎЗБЕКИСТОНДА ПРЕЗИДЕНТ ИНСТИТУТИНИНГ ЖОРИЙ ЭТИЛИШИ ТЎҒРИСИДА КПСС Марказий Комитетининг 1990 йил февраль ва март пленумларининг якунлари ҳамда КПСС XXVIII съездига ва Ўзбекистон Компартияси XXII съездига тайёргарлик кўриш юзасидан республика партия ташкилотларининг вазифалари тўғрисидаги маърузадан. 1990 йил 24 март

ХАЛҚ ИРОДАСИ БИЛАН ТАНЛАНГАН ЙЎЛ. Ўн иккинчи чақириқ Ўзбекистон ССР Олий Советининг биринчи сессиясида сўзланган нуткдан.1990 йил 24 март

ЎТМИШДАН САБОҚ ЧИҚАРИБ, КЕЛАЖАККА ИШОНЧ

БИЛАН.


Ўзбекистон Компартиясининг XXII съездида сўзланган маърузадан. 1990 йил 5 июнь

МУСТАҚИЛЛИК ДЕКЛАРАЦИЯСИ. Ўзбекистон ССР Олий

Советининг иккинчи сессиясида қабул қилинган. 1990 йил 20 июнь

ЎЗБЕКИСТОННИНГ ИҚТИСОДИЙ МУСТАҚИЛЛИГИ ХУСУСИДА 1990 йил 21 июнь.

АБУ ИСО МУҲАММАД ИБН ИСО АТ-ТЕРМИЗИЙ ТАВАЛЛУДИНИНГ 1200 ЙИЛЛИГИГА БАҒИШЛАНГАН ХАЛҚАРО ИЛМИЙ АНЖУМАН ИШТИРОКЧИЛАРИГА. 1990 йил

14 сентябрь

«БОБУРНОМА»НИНГ 460 ЙИЛЛИГИ БАЙРАМИГА ТАШРИФ БУЮРГАН МЕҲМОНЛАР ҚАБУЛ ҚИЛИНГАНИ ТЎҒРИСИДА АХБОРОТ. 1990 йил 26 октябрь

ҲАММАСИГА ЎЗИМИЗ ЭРИШМОҒИМИЗ ЗАРУР. «Известия»

газетаси мухбирининг саволларига жавоблар. 1991 йил 29 январь

ИҚТИСОДИЙ ОМИЛЛАР АМАЛ ҚИЛСА, «ТЕМИР ҚЎЛГА» ҲОЖАТ ҚОЛМАЙДИ. «Правительственньш вестник» ҳафтаномаси мухбири саволларига жавоблар. 1991 йил 2 февраль

ЎЗБЕКИСТОН СОВЕТ СОЦИАЛИСТИК РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИНИНГ ФАРМОНИ. Республикада Наврўз умумхалқ байрамига тайёргарлик кўриш ва ўтказиш ҳақида. 1991 йил 12 февраль.

МУРАККАБ ВАЗИЯТДА ОҚИЛОНА СИЁСАТ ЮРИТАЙЛИК. Ўзбекистон ССР Олий Кенгашининг навбатдан ташқари тўртинчи сессиясида сўзланган нутқ. 1991 йил 15 февраль

БИЗНИ КАПИТАЛИЗМДАН САКРАБ ЎТИШГА ЎРГАТИШГАН. «Комсомольская правда» газетаси мухбири саволларига жавоблар. 1991 йил 7 март

ЎЗБЕКИСТОН ФАҚАТ ИҚТИСОДИЁТДА ЭМАС, БОШҚА СОҲАЛАРДД ҲАМ ДДДИЛ ҚАДАМЛАР ҚЎЙМОҚДА. «Ди Цайт» немис ҳафтаномаси саволларига жавоблар. 1991 йил 12 март

МУСТАҚИЛЛИК - ЭНГ АВВАЛО ХАЛҚ БИРЛИГИ ВА ҲАМЖИХДТЛИГИДИР. Республика қишлоқ хўжалиги ходимлари қурултойида сўзланган нутқ. 1991 йил 27 март.

ЎЗБЕКИСТОН БИРЛАШГАН МИЛЛАТЛАР ТАШКИЛОТИГА АЪЗО БЎЛИШИГА АМИНМАН. Ўзбекистон ССР Олий

Кенгашининг бешинчи

сессиясида сўзланган нутқ. 1991 йил 12 июнь

ДЕМОКРАТИЯ - ҚОНУНГА ВА ШАХСГА ҲУРМАТ ДЕМАКДИР. «Рабочая трибуна» газетаси мухбири саволларига жавоблар. 1991 йил 4 июль.

ҲИНДИСТОНГА МЕҲР БИЛАН. «Таймс оф Индиа» газетаси мухбири саволларига жавоблар. 1991 йил 16 август

ЎЗБЕКИСТОН СОВЕТ СОЦИАЛИСТИК РЕСПУБЛИКА- СИНИНГ ПРЕЗИДЕНТИ ИСЛОМ КАРИМОВНИНГ РЕСПУБЛИКА АҲОЛИСИГА МУРОЖААТИ. 1991 йил 20 август

ЎЗБЕКИСТОН СОВЕТ СОЦИАЛИСТИК РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИНИНГ ФАРМОНИ. 1991 йил 25 август

ХАЛҚИМИЗНИНГ ФИКРИ - БИЗ УЧУН ОЛИЙ МЕЗОН. Ўзбекистон Компартияси Марказий Комитети билан Марказий назорат комиссиясининг қўшма пленумидаги маъруза. 1991 йил 28 август

ЎЗБЕКИСТОН СОВЕТ СОЦИАЛИСТИК РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИНИНГ ФАРМОНИ. КПССнинг Ўзбекистон ССР ҳудудидаги мулки тўғрисида. 1991 йил 29 август

МУСТАҚИЛ ЎЗБЕКИСТОННИНГ ДАВЛАТ СИЁСАТИ ИНСОНИЙЛИК ВА ЭЗГУЛИК ҚОНУНЛАРИГА АСОСЛАНАДИ. Ўн иккинчи чақириқ Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг навбатдан ташқари олтинчи сессиясида сўзланган нутқ. 1991 йил 31 август

Ўзбекистон Республикасининг Қонуни. ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ ДАВЛАТ МУСТАҚИЛЛИГИ АСОСЛАРИ ТЎҒРИСИДА- 1991 йил 31 август

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг қарори. ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ФАНЛАР АКАДЕМИЯСИНИНГ АДАБИЁТ ИЛМГОҲИГА АЛИШЕР НАВОИЙ НОМИНИ БЕРИШ ТЎҒРИСИДА- 1991 йил 19 сентябрь

НАВОИЙ РУҲИ МАДАДКОР БЎЛҒАЙ! Ўзбекистон Миллий боғида буюк шоир ва мутафаккир Алишер Навоий таваллудининг 550 йиллиги муносабати билан барпо этилган ҳайкалнинг тантанали очилиш маросимида сўзланган нутқ. 1991 йил 1 октябрь.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТЛИГИГА НОМЗОД ИСЛОМ КАРИМОВНИНГ ЎЗБЕКИСТОН

ФУҚАРОЛАРИГА МУРОЖААТИ. 1991 йил 3 декабрь

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ КЕНГАШИНИНГ НАВБАТДАН ТАШҚАРИ IX СЕССИЯСИ ҲАҚИДА АХБОРОТ. 1992 йил 5 январь.

МУСТАҚИЛ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ БИРИНЧИ ПРЕЗИДЕНТИ ИСЛОМ АБДУҒАНИЕВИЧ КАРИМОВ ҚАСАМЁДИ

ЎЗБЕКИСТОН ДУНЁ ХАРИТАСИДА ЎЗИГА МУНОСИБ ЖОЙ ОЛДИ.

Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг навбатдан ташқари

IX сессиясидаги маъруза. 1992 йил 4 январь


Каримов, Ислом Абдуғаниевич.

Ўзбекистон мустақилликка эришиш остонасида / И.А. Каримов.



—Т.: «Ўзбекистон», 2011. — 440 б.


www.ziyouz.com kutubxonasi



Карта сайта

Последнее изменение этой страницы: 2018-09-09;



2010-05-02 19:40
referat 2018 год. Все права принадлежат их авторам! Главная